...
МЕНЮ
ONLINE TV

Дунёда 40 миллиондан ортиқ “қул” бор. Ўзбекистонда-чи?


16:47, 23.07.2018 Олам
 6 641

Walk Free республикада одамларни пахта далаларида ишлашга мажбурлашади, деб ҳисоблаган.

Walk Free нотижорат ташкилоти дунёда қанча одам мажбурий меҳнатнинг турли шаклларидан азият чекаётгани тўғрисидаги ҳисоботни эълон қилди. Унда Ўзбекистон ўз ўрнини 2016 йилга нисбатан кескин яхшилаган.
 
Ташкилот маълумотларига кўра, дунёда 40,3 миллион “қул” мавжуд. Ташкилот “қуллик” тушунчасида болалар меҳнати, жинсий эксплуатация ва мажбурий меҳнатни назарда тутган.
 
Фонд Ўзбекистонда мажбурий меҳнатга жалб этилувчи 160 минг одамни қайд этган ва 167 давлат орасида мамлакатни 69-ўринга жойлаштирган.
 
2016 йилда ташкилот Ўзбекистонда 1,2 миллион одам мажбурий меҳнатга жалб этилган деб ҳисоблаб, мамлакатни иккинчи ўринга жойлаштирган эди. Янги натижаларга кўра, вазият кескин ўзгарган.
 
Хусусан, Walk Free республикада одамларни пахта далаларида ишлашга мажбурлашади, деб ҳисоблаган.
 
Мутахассисларнинг фикрига кўра, “қуллар” меҳнати КХДРда энг кенг даражада ёйилган. Шимолий Кореянинг 25 миллион аҳолисидан 2,64 миллиони давлат буюрган ишни бажаришга мажбурланади.
 
Рўйхатда биринчи ўнталикка Эритрея, Бурунди, ЖАР, Афғонистон, Мавритания, Жанубий Судан, Покистон, Камбожа ва Эрон киритилган.
Суннатилла Абдуллаев

Теглар:қуллик 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!