Касални даволаган эмас, балки олдини олган афзал. SALUS VITA нафақат даволайди, балки сизнинг саломатлигингизни мустаҳкам ҳимоя қилади.
SALUS VITA – Ўзбекистондаги етакчи тиббиёт маркази бўлиб, илк бор фаолият юрита бошлаган нодавлат тиббий муассасасалардан бири ҳисобланади.
Марказ фаолиятини 2009 йилдан бошлади.
SALUS VITA’нинг бошқа клиникалардан фарқи – бу юқори аниқликка эга замонавий асбоб-ускуналар, хизматларнинг юқори савияси, юқори малакали етук мутахассислар ҳамда пациентларга самимий ва илиқ муносабат асосида яратилган қулай ва соғлом муҳитдир.
SALUS VITA ўз фаолиятини, тиббиётнинг илғор стандартларини татбиқ этиш билан бирга, вақт билан синалган энг сара тиббиёт анъаналари асосида олиб бормоқда.
SALUS VITA’да кўп тармоқли профессионал тиббий ёрдам, шу жумладан, ташхис қўйиш, радиологик, поликлиник, операцион ва стационар тиббий хизматлар мавжуд.
SALUS VITA’нинг тиббий асбоб-ускуналари алоҳида ифтихорга эгадир ва тиббиётнинг энг сўнгги талабларига жавоб беради.
SALUS VITA’нинг тиббий персонали – юқори малакали шифокорлар ва ҳамширалардан ташкил топган. Улар доимий равишда ўз маҳоратларини ошириб борадилар. Клиника шифокорлари халқаро миқёсдаги конференцияларда муттасил қатнашадилар ва бу албатта уларнинг профессионаллик даражасини ошириб боришига хамда кўрсатилаётган тиббий хизмат даражасининг шубҳасиз ошишига олиб келмокда.
SALUS VITA клиникаси фаолиятининг мақсади – аҳолига принципиал янги, юқори савияда тиббий ёрдам кўрсатиш, ижтимоий муҳофазага муҳтож қатлам вакилларига имтиёзли тиббий ёрдам кўрсатиш, шунингдек, хайрия акциялари ўтказиш ҳамда клиника ва бошқа тиббиёт муассасалари мутахассисларининг билим даражасини оширишга қаратилган мастер-класслар ўтказиш, деб айтсак бўлади.
Клиниканинг 9 йиллик фаолияти даврида хайрия акциялари ва мастер-класслар доимий тарзда ўтказилиб келинмокда. Натижада, 5 000 дан ортиқ пациентга бепул малакали тиббий ёрдам кўрсатилди. Ҳар ойда SALUS VITA клиникасида аёллар учун “Саломатлик жавоҳири” (Жемчужина здоровья) акцияси ўтказилиб, аёллар саломатлигига катта ҳисса қўшилмоқда. Бепул кўриклар, шунингдек, Хотира ва қадрлаш куни, Халқаро болаларни ҳимоя қилиш куни, Халқаро диабет куни ва бошқа кунлар арафасида мунтазам ўтказилади.
Шу билан бирга, клиникамиз “MAX Healthcare” (Хиндистон) госпиталлари билан ҳамкорлик қилиб келмоқда. Ҳамкорлик ҳақидаги меморандумда белгиланганидек, ҳинд шифокорлари клиникамизда пациентлар учун йилда бир неча маротаба бепул кўрик ўтказишади. Шундай акциялар мобайнида бизнинг мутахассислар учун мастер-класслар хам уюштирилади.
Клиникамизнинг алоҳида ифтихори бу – бизнинг спорт комплексимиздир.
SALUS VITA SPORT – пойтахтимиздаги йирик спорт-согломлаштириш марказидир.
Спорт-комплекс замонавий спорт технологияси ва халқаро стандартлар бўйича жиҳозланган. Ташриф буюрувчилар ўзларини мақбул ҳис этишлари учун қулай муҳит яратилган.
SALUS VITA SPORT комплексида юқори малакали мутахассислар фаолият олиб бормокдалар. Ҳар бир мижозга индивидуал ёндашув йулга қўйилган, машқлар программаси ва тавсиялар ҳар бир шуғулланувчига мослаштирилган ҳамда соғлиқ имкониятларини назарда тутган ҳолда белгиланади. Комплексда фито-бар мавжуд. Соғломлаштирувчи ичимликлар тури кенг бўлиб, ташриф буюрувчиларга бепул тарқатилади.
Яна фито-барда кислородли кўпикчалар берилиши ташкил этилган. Бу эса ташриф буюрувчиларнинг соғлиғига соғлик кўшиб, юрак-қон томир тизими касалликларининг олдини олади, организмни кислород билан тўйинтириб, овқат ҳазмини яхшилайди ва тананинг умумий саломатлигига ижобий таъсир килади.
Касални даволаган эмас, балки олдини олган афзал. SALUS VITA нафақат даволайди, балки сизнинг саломатлигингизни мустаҳкам ҳимоя қилади.
Манзил: Тошкент шаҳар, Шайхонтоҳур тумани Х.Ғофуров кўчаси 258-уй.
Мурожаат учун телефонлар: (+998 71) 150 07 30, (+998 71) 150 07 31, (+998 71) 150 07 32, (+998 71) 150 07 33.