...
МЕНЮ
ONLINE TV

12 минг аёл жинсий қулликдан озод этилди


12:49, 28.01.2017 Олам
 7 677

Дунёда қулликка тушиб қоладиган жабрдийдаларнинг 40 фоизини ҳиндистонликлар ташкил этади.

67 ёшли непаллик аёл минглаб қизларни жинсий қулликдан озод этгани учун Ҳиндистоннинг нуфузли мукофотларидан бирига лойиқ кўрилди. Бу ҳақда “Reuters” ахборот агентлиги хабар берди.
 
Анурадха Койраланинг айтишича, у жабрдийдаларнинг жисмоний ва руҳий оғриқларини кўриб, бу вазиятга четдан қараб тура олмаган. Унга аталган Падма Шри мукофоти март-апрель ойларида топширилади.
 
Маълумотларга кўра, 12 минг нафар аёл ва қизлар жинсий савдодан қутқариб олинган ва реабилитация қилинган. Шунингдек, 45 минг нафар аёлларнинг сотилишининг олди олинган.
 
Мутахассисларнинг айтишларига кўра, дунёда қулликка тушиб қоладиган жабрдийдаларнинг 40 фоизини айнан ҳиндистонликлар ташкил этади.
 
Собиқ ўқитувчи Анурадха Койрала 1993 йилда “Непалдаги она уй” номли хайрия жамиятига асос солди. Бу жамият жинсий савдо жабрдийдаларига, оилалари ёки жамият томонидан қувилган инсонларга ёрдам бериш билан шуғулланади. Ташкилот бу борадаги жиноятчиларни қўлга олиш йўлида ҳукумат ва полиция билан ҳамкорлик қилади.
Дурдона Расулова 

Теглар:Непал Ҳиндистон Қуллик 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!