Олов оралаган ушбу бино дунёдаги мавжуд 127та энг баланд бинонинг бири саналади.
Бугун, 20 июль куни Dubai Marin номли Дубай шуҳрининг машҳур ҳудудларидан бирида Sulafa Tower деб аталадиган 75 қаватли кўп қаватли уйда ёнғин чиқди. Бу ҳақда “Ria.ru” нашри хабар бермоқда.
Маълумотларга кўра, 75 қаватли уйнинг бир неча қавати олов ичида қолган. Аланга тафтидан хонадонларнинг балкон қисмларидаги панжаралар ёниб пастга, кўчадаги машиналар устига, йўлларга отилиб тушган. Шу сабабли бино атрофидаги транспорт қатновчи кўчалар вақтинчалик ёпилган. Айни ҳодисалар пастда турган гувоҳлар томонидан видеотасвирга олинган ва интернет тармоғига жойлаштирилган.
Ёнғин кучайишининг олдини олиш мақсадида воқеа жойига зудлик билан қутқарув хизмати вакиллари етиб келган. Ёнғин сабаблари ҳозирча номаълум. Уй ичидаги одамлар эвакуация қилинди, дейилади хабарда.
Маълумот учун, ёнғин чиққан ушбу бино дунёдаги 127та энг баланд бинонинг бири бўлибгина қолмай, Бирлашган Араб Амирликларидаги мавжуд энг баланд 25та бинонинг бири саналади. 75 қаватдан иборат бўлган ушбу кўп қаватли уйнинг бўйи 285 метрни ташкил этади.

Умида Якубова