Ўз жонига қасд қилиш учун бирор сабаб бўлмаган ёшларнинг ўлими синчковлик билан тергов қилинмоқда.
Маълум бўлишича, уларнинг жасади 4 кун ўтгач, Грознийдаги кўп қаватли уйдаги хонадондан топилган. Тахминларга кўра, улар ўз жонига қасд қилган.
20 ёшли куёв ва унинг 22 ёшли рафиқаси газдан заҳарланиш туфайли вафот этган.
Гап шундаки, жасадларнинг ҳар бири бошига полиэтилен целофанлар кийдирилган, пакетларнинг ичида эса газ баллонидан киритилган шланг бўлган. Шу билан бирга, квартирадан келин ва куёвнинг ўлимларидан аввал ёзиб қолдирилган мактуби топилган. Унда ёшлар бўлган ишларда ҳеч кимни айбламасликларини ва яқинлари уларни кечиришлари ёзилган.
Ҳуқуқ-тартибот органларининг аниқлашича, ҳар икки ёш яхши оилалардан бўлишган ва уларнинг ўз жонига қасд қилишига арзигулик сабаб бўлмаган. Бундан ташқари келин ҳам куёв ҳам талаба бўлишган. Куёв Лондондаги тиббиёт университетида таҳсил олаётган бўлса, келин Чечен давлат университети талабаси бўлган.
Айни вақтда таҳминан ўз жонига қасд қилиш деб кўрилаётган бу иш тергов қилинмоқда.