Салли Йейтсни лавозимга АҚШнинг собиқ президенти Барак Обама тайинлаган эди.
“Қўшма штатлар фуқароларини муҳофаза қилишга қаратилган қарор лойиҳасини амалга оширишдан бош тортган АҚШ Бош прокурори вазифасини бажарувчи Салли Йейтс Адлия вазирлигига топширилди”, дейилади Оқ уй берган хабарда.
Айтиш керакки, Салли Йейтсни бу лавозимга АҚШнинг собиқ президенти Барак Обама тайинлаган эди.
Вақтинчалик Бош прокурор вазифасини Виргиния штати шарқий округ прокурори Дана Боенте бажаради.
Дональд Трамп маъмурияти айни вақтда дунёнинг 7 та мамлакатидан келаётган фуқароларни синчковлик билан текшириш лозимлигини таъкидламоқда.
Аввал хабар берганимиздек, Дональд Трамп суриялик қочоқларга мамлакатга киришни тақиқлаб қўйди. Шунингдек, Эрон, Ироқ, Ливия, Сомали, Судан ва Яман фуқароларининг ҳам қўшма штатларга киришига чекловлар қўйди.