Айни вақтда АҚШнинг хавфсизлик хизмати вакиллари ҳужум уюштирган шахсни қидирмоқда.
Маълумотларга кўра, воқеа Флорида штатида юз берган. Номаълум кимса Дональд Трампнинг автомобилига қандайдир буюмни отган. Гувоҳларнинг айтишича, бу катта тош эди. Бу вақтда президент кортежи ўз йўналиши бўйлаб ҳаракатланаётган эди. Шу сабаб ҳам номаълум шахс отган тош айнан Дональд Трампнинг машинасига эмас, унинг ёнидаги автомобилга отилган.
Айни вақтда АҚШнинг хавфсизлик хизмати вакиллари ҳужум уюштирган шахсни қидирмоқда. Ҳозирча улар воқеа юзасидан бошқа тафсилотларни ошкор қилишмаяпти.
Дональд Трамп расман президент лавозимини эгаллагач, унинг Cadillac One лимузини янгиланди. Автомобилнинг корпуси ва ойналари ўқ ўтказмайдиган материалдан ишланди. Унинг баҳоси эса 1,5 миллион долларга тенг.