...
МЕНЮ
ONLINE TV

Дональд Трамп: “Қозоғистоннинг юксалишида Нурсултон Назарбоевнинг меҳнати катта”


10:42, 01.12.2016 Олам
 2 424

Нурсултон Назарбоев ва Дональд Трамп телефон орқали суҳбатлашди.

Қозоғистон республикаси президенти Нурсултон Назарбоев АҚШнинг янги сайланган президенти Дональд Трамп билан телефон орқали мулоқот қилди. Бу ҳақда Қозоғистоннинг “Nur.kz” сайти хабар бермоқда.
 
Суҳбат аввалида Нурсултон Назарбоев Дональд Трампни президентлик сайловида ғалаба қозонгани билан табриклаб, унинг фаолиятига омад ва муваффақият тилади.
 
Ўз навбатида Дональд Трамп ҳам Қозоғистон халқини Мустақилликнинг 25 йиллиги билан муборакбод этди. Трамп Қозоғистон Назарбоев бошчилигида ақл бовар қилмайдиган даражада ютуқларга эришганини таъкидлаб ўтди.
 
Мулоқот давомида жаҳонда ва Марказий Осиё ҳудудларида тинчликни, хавфсизликни мустаҳкамлаш борасида ҳам сўз юритилди. Қозоғистон раҳбари мамлакатни ядро қуролидан воз кечган ҳолда халқаро ташкилотлар билан ҳамкорликда тинчлик учун курашишда давом этишга тайёр эканини билдирди.
 
Дональд Трамп бу борада Нурсултон Назарбоев билан ҳамфикр эканини таъкидлади.
 
Бундан ташқари, Нурсултон Назарбоев Россия ва Америка ҳамкорлигини янада мустаҳкамлаши мумкин бўлган қуйидаги учта асосий йўналишни эътироф этди: терроризмга қарши курашиш, Украинадаги инқирозни назорат қилиш ва глобал ядро хавфсизлигини таъминлаш.
 
Томонлар мулоқот якунида бошқа соҳалар қатори иқтисодиёт борасида ҳам Америка-Қозоғистон алоқаларини мустаҳкамлашга келишиб олдилар.
 
Маълумот ўрнида, АҚШнинг бўлажак президенти Дональд Трамп Россия раҳбари Владимир Путин билан ўтган охирги мулоқотдан сўнг, томонлар ўзаро ҳамкорликни янада мустаҳкамлаш тарафдори эканини маълум қилган эди.
Дурдона Расулова

Теглар:Қозоғистон Нурсултон Назарбоев АҚШ Дональд Трамп 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!