АҚШ президенти расмий Теҳрон етакчиси Ҳасан Руҳоний билан ҳеч қандай шартларсиз учрашишга розилик берган.
Кеча, 30 июль куни АҚШ президенти Дональд Трамп расмий Теҳрон етакчиси Ҳасан Руҳоний билан ҳеч қандай шартларсиз учрашишга розилик берган. Бу ҳақда АҚШ президенти Матбуот хизмати хабар берган.
Маълумот ўрнида, АҚШ етакчиси ядровий соҳадаги шартномадан чиқишини ҳамда Эронга нисбатан санкциялар қўлланилишини маълум қилган эди. Шундан сўнг, АҚШ-Эрон муносабатлари кескинлашиб, таранг аҳволга келган.
Эслатиб ўтамиз, Эроннинг “Қудс” махсус ҳарбий бўлинмаси генерал-майори Қосим Сулаймони Трампнинг таҳдидларига ўта жиддий жавоб беришини айтган.