Шу вақтгача Канада бош вазири Жастин Трюдо Дональд Трампга қўнғироқ қилган.
АҚШ раҳбари Канада ва Мексика етакчиларидан мобил телефон орқали боғланишни сўраган ва шу вақтгача Канада бош вазири Жастин Трюдогина бу таклифни қабул қилиб, Дональд Трампга қўнғироқ қилган.
Хабарларга кўра, Оқ уй раҳбари Францияда янги сайланган президент – Эммануэль Макрон билан ҳам рақам алмашган.
Шу билан бирга жаҳон ОАВлари бу ҳаракат дипломатик протокол қоидаларига зид эканини қайд этишмоқда. Миллий хавфсизлик экспертлари Дональд Трамп маҳаллий мобил телефондан фойдаланган тақдирда ҳам унинг қўнғироқлари ёзиб олиниши лозимлигини таъкидладилар. Оқ уй вакиллари эса бундай хабар алмашинуви ижобий натижаларга олиб келишини маълум қиляпти.