2017 йилнинг 20 январидан расман АҚШ президенти сифатида иш бошлайдиган Дональд Трамп айни вақтда қатор лавозимлар бўйича раҳбарлар тайинламоқда.
Дональд Трампнинг айтишича, Райан Зинке етакчилик қобилиятига эга, қолаверса, ўрмон ва давлат ерлари бошқарувини яхши тушунади. Трамп Монтана сенатори ғалаба қозониш учун ҳаракат қилаётганини таъкидлади.
Зинке Дональд Трампнинг таклифини қабул қилган, энди АҚШ Конгресси Сенати унинг номзодини тасдиқлаши лозим.
Райан Зинке 23 йил давомида АҚШ ҳарбий-денгиз кучлари махсус операцияларида хизмат қилган. 2014 йилда вакиллар палатасига сайланган.
2017 йилнинг 20 январидан расман АҚШ президенти сифатида иш бошлайдиган Дональд Трамп айни вақтда қатор лавозимлар бўйича раҳбарлар тайинламоқда.
15 декабрь куни Дональд Трамп Оқ уй миллий хавфсизлик Кенгашининг икки масъул лавозимига янги номзодларни тайинлади. Кенгаш аппарати раҳбари ва ижрочи котиби лавозимини истеъфодаги генерал Кит Келлогг, стратегик коммуникация бўйича юқори директор лавозимини эса “Fox News” телекомпанияси шарҳловчиси Моника Кроули эгаллайди.
Техас штатининг собиқ губернатори Рик Перри АҚШ энергетика вазири лавозимига тайинланди. “ABC” телеканалининг хабарига кўра, собиқ губернатор ва Трамп ўртасида 12 декабрь куни ўтган ўзаро учрашув 1,5 соат давом этган. Айрим маълумотларга кўра, АҚШда президент сайловолди кампанияси вақтида Рик Перри Дональд Трампни танқид қилган.
14 декабрь куни Дональд Трамп йирик IT-компаниялар раҳбарлари билан учрашув ўтказганидан сўнг, Space X компанияси асосчиси Илон Маскни иқтисод бўйича маслаҳатчи этиб тайинлади. Илон Маск Стратегия ва сиёсат бўйича Президент форумига қўшилади. Форумнинг 16 нафар аъзоси Дональд Трампни иқтисодий янгиликлардан бохабар этиб туришади. Бу Форумга Маск қатори шунингдек, Uber таъсисчиларидан бири Трэвис Каланик ва PepsiCo директорлар кенгаши раиси Индра Нуйи ҳам киритилди.