Россия ҳукуматнинг сўрови билан Суриядаги террорчиларга қарата ҳужум уюштиради. АҚШ Суриядаги ҳаракатлари борасида ҳукумат билан келишмайди.
“Россия президенти Владимир Путин ҳақиқатан ҳам ёмон инсон бўлган Сурия президенти Башар Асадни ҳимоя қилмоқда. Фикримча, бу Россия учун жуда ёмон. Ўйлашимча, бу бутун инсоният учун яхши эмас. Бу бизнинг дунёмиз учун ёмон”, дейди Трамп. Бу ҳақда Interfax агентлиги хабар берди.
Бундан аввал, Россия президентининг матбуот котиби Дмитрий Песков Башар Асаднинг ҳокимиятдан кетиши Суриядаги можарони ҳал этмаслигини маълум қилганди. Тинч йўл билан бу масалани ҳал этиш учун Женева ва Остонада халқаро конференциялар ўтказиш йўлга қўйилганди.
“Россия ҳукуматнинг сўрови билан Суриядаги террорчиларга қарата ҳужум уюштиради. АҚШ бошчилигидаги коалиция эса Ироқ ва Сурияда ўрнашган. АҚШ Суриядаги ҳаракатлари борасида ҳукумат билан келишмайди”, дейилади Россия ОАВларида.
Эслатиб ўтамиз, 4 апрель куни Сурияда юз берган воқеа дунёни ларзага солди. Шу куни ўнлаб одамлар заҳарли газдан заҳарланиб, ҳаётдан кўз юмишди. 100дан ортиқ киши шифохонага жойлаштирилди. Бу ҳаракатни Сурия ҳукумати амалга оширгани ҳақида хабарлар тарқалди. Биргина Россия ҳукумати бу ҳаракатга Башар Асаднинг алоқаси йўқлигини иддао қилди.
Шундан сўнг, АҚШ ҳукумати бу адолатсиз эканини таъкидлаб, Сурия базаларига қарата ҳужум уюштирди. Айни вақтдаги вазият кескинлигича қолмоқда.