Венесуэлада давом этаётган сиёсий инқирозга нисбатан Дональд Трамп ўз фикрини билдирди.
“Президент Трамп Венесуэлада юз бераётган ҳодисалардан ташвишда, у гуманитар ҳолат ҳақида ҳам қайғурмоқда”, дейилади манбада.
Мамлакатдаги вазият юзасидан АҚШ раҳбари Перу президенти Педро Пабло Кучински билан ҳам телефон орқали суҳбатлашган. Икки давлат етакчилари учрашишга ва икки томонлама ҳамкорликка келишиб олишди.