Трамп: “Европа Германия ва бошқа мамлакатларга миллионлаб қочоқларни киришга рухсат бериб, катта хатога йўл қўйди”.
“Мен одамлар учун, албатта, “хавфсиз зоналар” қураман. Менимча, Европанинг Германия ва бошқа мамлакатлари миллионлаб қочоқларни ўз ҳудудларига киришга рухсат бериб, катта хатога йўл қўйди. Бу қандай оқибатларга олиб келганини кўриб турибмиз. Мен бундай фалокат АҚШда бўлмаслигини истардим”, дейди АҚШ раҳбари.
Айтиш керакки, Трамп Сурияда “хавфсиз зоналар” яратиш лойиҳаси борасидаги режалари ҳақида аниқ маълумотлар бермаган.
Қўшма штатларнинг собиқ президенти Барак Обаманинг маъмурияти аввалроқ, Сурияда “хавфсиз ҳудуд” ёки “урушсиз зона” ташкил этиш лойиҳаси орқали АҚШ Суриянинг ички муаммоларига аралашиб қолиши мумкинлигини айтиб, бу режадан воз кечганди.