...
МЕНЮ
ONLINE TV

Дональд Трамп Сурияда “хавфсиз зона” ташкил этмоқчи


11:45, 26.01.2017 Олам
 2 519

Трамп: “Европа Германия ва бошқа мамлакатларга миллионлаб қочоқларни киришга рухсат бериб, катта хатога йўл қўйди”.

АҚШ президенти Дональд Трамп зўравонлик ва урушдан қочганлар муаммосини бартараф этиш учун Сурияда “хавфсиз зоналар” ташкил этмоқчи. Бу ҳақда “Reuters” агентлиги хабар бермоқда.
 
“Мен одамлар учун, албатта, “хавфсиз зоналар” қураман. Менимча, Европанинг Германия ва бошқа мамлакатлари миллионлаб қочоқларни ўз ҳудудларига киришга рухсат бериб, катта хатога йўл қўйди. Бу қандай оқибатларга олиб келганини кўриб турибмиз. Мен бундай фалокат АҚШда бўлмаслигини истардим”, дейди АҚШ раҳбари.
 
Айтиш керакки, Трамп Сурияда “хавфсиз зоналар” яратиш лойиҳаси борасидаги режалари ҳақида аниқ маълумотлар бермаган.
 
Қўшма штатларнинг собиқ президенти Барак Обаманинг маъмурияти аввалроқ, Сурияда “хавфсиз ҳудуд” ёки “урушсиз зона” ташкил этиш лойиҳаси орқали АҚШ Суриянинг ички муаммоларига аралашиб қолиши мумкинлигини айтиб, бу режадан воз кечганди. 
Дурдона Расулова

Теглар:Сурия Дональд Трамп Хавфсиз зона 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!