...
МЕНЮ
ONLINE TV

Дональд Трамп сўнгги 70 йилликдаги энг омадсиз президент бўлди


09:55, 24.04.2017 Олам
 3 197

Жамоатчилик ўртасида ўтказилган сўровномаларнинг кўрсатишича, аҳолининг ярмидан кўпи Трампнинг сиёсатини маъқул кўришмайди.

АҚШ президенти Дональд Трампнинг президент сифатидаги илк 100 кунлик фаолияти жамоатчилик томонидан паст баҳоланди. Натижада бу 1945 йилдан буён қайд этилган энг паст кўрсаткич бўлди.
 
23 апрель куни “NBC” ва “Wall Street Journal” нашрлари ҳамкорликдаги сўровнома натижаларини эълон қилишди. Унга кўра, қўшма штатларнинг 40 фоиз аҳолиси Дональд Трампдан мамнун бўлса, 54 фоиз аҳоли унинг фаолиятини маъқул кўрмайди.
 
35 фоиз респондентлар Дональд Трампнинг иш фаолияти бошланишини яхши деб баҳолаган, 64 фоизи эса омадсиз дея қайд этди.
 
“ABC” ва “Washington Post” нашрлари сўровнома натижаси ҳам шунга ўхшаш. 42 фоиз аҳоли Дональд Трамп фаолиятини қўллаб-қувватлайди, 53 фоизи эса сиёсатдан норози.
 
28 март куни “Gallup” фирмаси ўтказган сўровнома натижасида 59 фоиз аҳоли Дональд Трампнинг фаолиятини маъқулламаслиги аниқланганди. 
Дурдона Расулова 

Теглар:Сўровнома АҚШ Дональд Трамп 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!