...
МЕНЮ
ONLINE TV

Дональд Трамп нима учун Россия билан муносабатларни мустаҳкамламоқчи?


11:11, 27.01.2017 Олам
 4 552

Москва ва Вашингтон ИШИДга қарши биргаликда курашишлари мумкин.

АҚШ президенти Дональд Трамп Россия билан муносабатларни тиклашни мақсад қилган. “Бу икки тараф учун ҳам манфаатли”, дейди Трамп. Бу ҳақда РИА Новости хабар бермоқда.
 
Қўшма штатлар раҳбари “Fox News” телеканалига берган интервьюси чоғида тез орада Россия президенти Владимир Путин билан гаплашишни режалаштираётгани ҳақида айтиб ўтди. Айрим манбаларнинг тахминларига кўра, иккала раҳбар келаётган дам олиш кунлари суҳбат қуришлари мумкин.
 
“Биз Россия билан алоқаларни мустаҳкамласак, жуда яхши бўлар эди. Бу эса Россия учун ҳам, биз учун ҳам ижобий натижа беради. Албатта, бунинг имкони бўлмаслиги ҳам мумкин, лекин ҳаракат қилиб кўришимиз лозим. Биз бошқа давлатлар каби Россия билан ҳам муносабатларни яхшилашимиз керак”, дейди Дональд Трамп.
 
Унинг айтишича, Москва ва Вашингтон ИШИД террорчилик гуруҳига қарши курашиш йўлида бирлашишлари мумкин.
 
Дональд Трамп президентлик сайловида ғалаба қозонганидан сўнг, 2016 йилнинг 14 ноябрида Россия раҳбари Владимир Путин билан телефон орқали суҳбатлашганди. Икки давлат раҳбарлари ўшанда ўзаро алоқаларни мустаҳкамлаш борасида келишиб олишган.
Дурдона Расулова 

Теглар:АҚШ-Россия Дональд Трамп Владимир Путин 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!