...
МЕНЮ
ONLINE TV

Дональд Трамп Наврўз билан табриклади


11:43, 23.03.2017 Олам
 2 450

Дональд Трамп: “Наврўзни нишонлаётган барчага Америка халқи номидан озодлик, қадр-қиммат ва бойлик тилайман”.

АҚШ президенти Дональд Трамп Наврўз айёми муносабати билан табрик йўллади. Бу ҳақда Оқ уй Матбуот хизмати хабар бермоқда. Дональд Трампнинг баённомасини эътиборингизга ҳавола этамиз:
 
“Жорий ҳафтада қадимий ва гўзал Наврўз байрамини нишонлаётган барчага ўзимнинг энг эзгу ниятларимни йўллайман. Эрон, Ироқ, Туркия, Жанубий Осиё ва Марказий Осиё мамлакатларининг миллионлаб аҳолиси шу кунларда баҳор айёмини нишонлашмоқда.
 
Наврўз форс тилида “янги кун” деган маънони англатади. Бу сўнгги ўн йилда мамлакатимизга келган кўплаб эронликлар учун янги ҳаёт бошлашга яхши фурсат.
 
Узоқ йиллар давомида америкаликларнинг эронликлар билан бўлган дўстона муносабатларидан мамнунман, улар мамлакатимизга келган энг омадли иммигрант гуруҳлардан биридир. Улар турли эътиқод вакиллари бўлиб, орасида мусулмон, христиан, яҳудий, зардушт, баҳоийлар бор.
 
Қадимий Форс империяси раҳбари Буюк Кир “Озодлик, қадр-қиммат ва бойлик биргаликда инсониятга улкан бахт келтиради. Халқингда ана шу уч хислатни бирлаштирсанг, одамларнинг сенга бўлган муҳаббати ҳеч қачон ўлмайди”, деганди.
 
Наврўзни нишонлаётган барчага Америка халқи номидан озодлик, қадр-қиммат ва бойлик тилайман. Наврўз муборак бўлсин!”
Дурдона Расулова 

Теглар:Дональд Трамп Наврўз табриги АҚШ 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!