Қўшма штатлар раҳбарининг бойлиги ҳозирда 3,1 миллиард долларни ташкил этмоқда.
Forbes журнали АҚШнинг 400 нафар энг бадавлат кишилар рўйхатини эълон қилди. Унда қайд этилишича, қўшма штатлар раҳбарининг бойлиги ҳозирда 3,1 миллиард долларни ташкил этмоқда.
Дональд Трамп рўйхатнинг 248-қаторидан жой олди. Шу тариқа у ўтган йилги рейтингдан 92 та ўринга пастга тушган.
АҚШнинг энг бадавлат кишиси — Microsoft асосчиси Билл Гейтс топилди. Унинг бойлиги 89 миллиард долларни ташкил этади.
Иккинчи қаторни Amazon асосчиси — Жефф Безос эгаллади. Унинг бойлиги 81,5 миллиард долларга баҳоланди. Учликни 78 миллиард доллар маблағ билан Уоррен Баффет якунлади.