...
МЕНЮ
ONLINE TV

Дональд Трамп: “НАТО ким пул тўласа ўшани ҳимоя қилади”


15:40, 09.12.2017 Олам
 3 666

НАТО томонидан сарфланадиган маблағларнинг жуда кўп қисмини АҚШ қоплайди. Шунинг учун, Дональд Трамп ташкилотнинг бошқа аъзолари ҳам маблағ тўлаши кераклигини гапириб келади.

АҚШ президенти Дональд Трамп Флорида штатида тарафдорлари билан ўтказилган намойишда, НАТОга аъзо бўлган давлатлар, ўзларининг Россиядан хавфсизликларини таъминлаши учун АҚШга “пул тўламаса”, уларни ҳимоя қилмаслигини таъкидлаган.
 
Дональд Трампнинг айтишича, НАТО га қилган ташрифи чоғида у, бу борада ўз фикрини очиқча айтган. Акс ҳолда, “пул тўламаган” давлатларга, ушбу ташкилотда ўрин йўқлигини “қистириб” ўтган.
 
Дональд Трамп “Мен уларга пул тўлаши кераклигини, агар тўламаса уларга бу ерда ўрин йўқлигига ишора қилдим. Бунинг учун, улар мени ўз иттифоқчилари билан қўпол муносабатда бўлаяпти, деб матбуотда танқид қилишди. Аслидачи, уларнинг ўзи, пул тўламасдан биз билан қўпол муносабатда бўлишяпти.
 
Масалан, бизга пул тўламайдиган мамлакат бор, кейин бу мамлакат Россия билан турли келишувларга эришмоқда, ёқадими? Мамлакат пул тўламайди, агар бу давлатни босиб олишса, бизга пул тўламаган  мамлакатни ҳимоя қилиш учун Учинчи жаҳон уруши иштирокчисига айланиб қоламиз”, деган ўз баёнотида, Дональд Трамп.
 
АҚШ президенти Германия канцлери Ангела Маркел билан бўлиб ўтган суҳбатининг мазмунини ҳамда қандай қилиб ундан НАТО учун кўпроқ маблағ ундирганини гапириб берган. Дональд Трамп “Биз уларни ҳимоя қиляпмиз, бизнинг 40 минг нафар ҳарбийларимиз Германияда, буни ҳеч ким билмайди! Мен унга айтдим, “Бизга маблағ беринг”, деб! У бўлса, бу германияликларга ёқмайди, деб жавоб берди.
 
Мен унга, “Биласизми, нима? Бу жавобингиз америкаликларга ҳам ёқмайди”, деганини баён қилган, у.
 
АҚШ мамлакати НАТО ташкилоти томонидан сарфланадиган маблағларнинг жуда катта қисмини қоплайди. Шунинг учун, Дональд Трамп бу ҳолатни қаттиқ танқид остига олиб, ташкилотнинг бошқа аъзолари ҳам маблағ тўлаши кераклигини гапириб келади. Республикачи Дональд Трамп, сайловолди кампаниясида НАТОни “эскирган ташкилот”, деб танқид остига олган, сайловдаги ғалабадан кейин эса, бу фикридан воз кечган эди. 
Обил Сафаров

Теглар:АҚШ Трамп НАТО 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!