...
МЕНЮ
ONLINE TV

Дивалини нишонлаш деҳлиликларга “қимматга” тушмоқда


12:26, 20.10.2017 Олам
 2 933

Байрамни нишонлаш ҳавонинг катта миқдорда ифлосланишига сабаб бўлди.

Деҳлида ҳавонинг ифлосланиш даражаси маълум меъёрлардан 15 бараварга ортгани ҳақида маълумот берилди.
 
Бугун, 20 октябрь кунги маълумотларга қараганда, Ҳиндистон пойтахтида Дивали байрами нишонланганидан сўнг ҳавонинг ифлосланиш даражаси 15 бараварга ортган. Машҳур “оловлар фестивали “ доирасидаги тадбирлар ҳавода зарарли моддалар ортишига сабаб бўлган.
 
Дивали байрамининг асосий атрибутлари бўлган петардлар, мушаклар ва бошқа портловчи моддалар ёвуз кучларни ҳайдаш учун ишлатилади.
 
Пайшанба ва жума кунлари шаҳарда ифлосланиш кўрсатгичи 1 метр кубга 1600 микрограммни ташкил этган. Нормал ҳолатда эса бу миқдор 100 микрограммни ташкил этиши зарур.
 
Шаҳар ҳавосини мониторинг қилиш маркази томонидан аҳолига бу шароитда очиқ ҳавода бўлмасликни тавсия қилмоқда.
 
Мутахассисларнинг фикрича, бу йилги Дивали байрамидан кейинги ифлосланиш ўтган йилгига қараганда анча кам бўлган. 2016 йилги байрамдан сўнг ҳафонинг ифлосланиш даражаси 1 метр кубга 4000 микрограммни ташкил этган эди.
 
Ҳиндистон Олий суди байрамни мушакларсиз нишонлаш тўғрисидаги қарор чиқариши натижасида ҳаво ифлосланишининг даражаси ўтган йилга нисбатан камайган.
Зоҳиршоҳ Жўраев

Теглар:Деҳлида ҳавонинг ифлосланиши Ҳиндистон 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!