Бугундан эътиборан “Qalampir.uz” сайти орқали “Мобил мухбир” номли янги лойиҳани эътиборингизга ҳавола этамиз. Унга кўра, дунёнинг турли чеккаларида истиқомат қилаётган ҳамюртларимиз ўзлари кўриб, гувоҳи бўлган воқеаларнинг видео ёки фотосуратларини ва у ҳақида тўлиқ тафсилотларни “Qalampir.uz” сайти таҳририятига юборишлари мумкин. Бунинг йўли жуда осон. Видео ва фотосуратларни Telegram мессенжеридан +998998423320 рақамига ёки электрон почта орқали info@qalampir.uz манзилига жўнатасиз.
Сиз юборган янгилик ва ахборотлар Ўзбекистон Республикаси Конституцияси, “Ахборот эркинлиги прициплари ва кафолатлари тўғрисида”ги, “Оммавий ахборот воситалари тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонунларига асосан “Qalampir.uz” сайтига жойлаштирилади. Демак, “Qalampir” – тез кунда!