Саудия Арабистони, БАА, Баҳрайн ва Миср июнь ойи бошида Доҳа билан дипломатик муносабатларни тўхтатиб, Қатар билан хабар алмашишни ҳам йўқ қилишди.
АҚШ давлат котиби Рекс Тиллерсон Яқин Шарқ мамлакатлари бўйлаб турнени давом эттирмоқда. 11 июль куни Доҳага ташриф уюштирган Тиллерсон бугун, 12 июль куни Саудия Арабистонига боради. Бу ерда Рекс Тиллерсон Қатарга бойкот эълон қилган давлатларнинг йиғилишида иштирок этади.
АҚШ ва Қатар ўртасида англашув меморандуми имзоланиши ҳам 4 та араб давлати томонидан қўйилган талабларнинг натижаси сифатида амалга оширилди. Аммо бу чора ҳам камлик қилмоқда. Араб давлатлари Қатарни ўзига қўйилган вазифаларни тўлиқлигича амалга оширмагунига қадар назорат этишларини маълум қилишган. Бу давлатлар ҳудудий муаммодан четда турмагани учун АҚШ ҳукуматига миннатдорлик билдирган.
Саудия Арабистони, БАА, Баҳрайн ва Миср июнь ойи бошида Доҳа билан дипломатик муносабатларни тўхтатиб, Қатар билан хабар алмашишни ҳам йўқ қилишди. Араб давлатлари Қатарни терроризмни қўллаб-қувватлаганликда ва уларнинг ички ишларига аралашганликда айблашди. Бу айбловга кейинчалик бошқа мамлакатлар ҳам қўшилди.
Кейинчалик араб давлатлари қўшни малакатлар қўйган талабларни бажариши учун Қатарга 10 кун муҳлат беришди. Бу ультиматум орасида Эрон билан дипломатик ва ҳарбий алоқаларни сусайтириш, мамлакатдаги турк ҳарбий базасини ёпиш, террорчилик ташкилотларини молиялаштиришни тўхтатиш, араб давлатларининг ички ишларига аралашишни йўқ қилиш каби 13 та шарт бор.
Қатар эса юқоридаги айбловни рад этмоқда. Шунингдек, бошқа араб давлатлари қўйган талабларни амалга ошириш ҳам имконсиз эканини билдирган.