Ўзбекистон мусулмонлари идораси раиси ўринбосари А. Мансуров ҳамда Ўзбекистон Библия жамияти Бош директори Х. Аширов Рус Православ черковининг Тошкент ва Ўзбекистон епархиясига ташриф буюрди.
Ташриф давомида диний ташкилот вакиллари томонидан Ўзбекистонда тинчлик ва осойишталик барқарорлиги учун доим дуолар қилиш, республикада шу тинчлик йўлида дини, ирқи, жинси ва миллатидан қатъи назар барча фуқароларимиз ўз ҳиссаларини қўшишлари даркорлиги, диний экстремизм, миссионерлик ҳарактларига қарши кураш борасида ҳамкорликда амалга оширилаётган ишларни давом этиб бориш лозимлиги ҳақида сўз борди.