...
МЕНЮ
ONLINE TV

Диего Марадона Владимир Путинга мухлислик қилишини тан олди


09:31, 27.06.2017 Спорт
 2 550

2018 йилги футбол бўйича жаҳон чемпионати 14 июндан 15 июлгача Россияда ўтказилади.

Аргентина терма жамоаси собиқ бош мураббийи ва футболчиси Диего Марадона Россия Федерацияси Президенти Владимир Путинга бўлган муносабати ҳақида маълум қилди.
 
“Мен Путин билан гаплашдим, кейин у менга қайта қўнғироқ қилди. У 2018 йилги Жаҳон чемпионати учун нимадир қилишимни истайди. Мен Путиннинг мухлисиман, унга ёрдам бера олсам, хурсанд бўлар эдим. Бунинг имкони бор. Бу ҳақда 2 ой аввал келишиб олганман, лекин, муҳими, шахсан президент билан гаплашишим керак”, дейди Марадона.
 
Айтиш керакки, 2018 йилги футбол бўйича жаҳон чемпионати 14 июндан 15 июлгача Россиянинг 11 та шаҳридаги 12 та стадионида ўтказилиши белгиланган. 
Дурдона Расулова 

Теглар:Марадона Путин Футбол 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!