...
МЕНЮ
ONLINE TV

Депай уйига чақиртирган устага пул тўламади


21:37, 09.02.2016 Спорт
 3 054

Мемфис мухлисини қуруқ қўл билан қайтармаслик учун унга ўз дастхати туширилган брошурани тортиқ этади ва у билан бирга суратга тушади.

"Манчестер Юнайтед" клуби ҳужумчиси Мемфис Депай яна бир бор ўз мухлисларидан миннатдор бўлди. Ўтган мавсум Голландияда "ПСВ" жамоаси мухлисларининг ёқимтойига айланган Мемфис Депай Англияда ҳам етарлича эъзозланмоқда.

Голландиялик футболчи ўз уйидаги газ ҳисоблагични таъмирлатиш учун ён атрофдаги хизмат кўрсатиш фирмаларидан бирига мурожаат қилади. Оператордан керакли манзилни олган мутахассис севимли жамоаси футболчисининг уйига бораётганини билмасди. Манзилга етиб борган устани  Мемфиснинг шахсан ўзи кутиб олади. Табиийки, бу воқеадан қувонган уста бажонидил ишга киришади. Энг қизиғи кейинроқ рўй беради. Газ ҳисоблагични таъмирлаб бўлган уста ўз хизмат ҳақини олишдан бош тортади ва футболчига "Манчестер Юнайтед"нинг ашаддий мухлиси эканлиги билдиради. Хижолатга тушган Мемфис эса мухлисини қуруқ қўл билан қайтармаслик учун унга ўз дастхати туширилган брошурани тортиқ этади ва у билан бирга суратга тушади. Футболчи  суратлардан бирини ўзининг инстаграмдаги саҳифасига жойлади.
Жалолиддин Равшан

Теглар:Манчестер Юнайтед Мемфис Депай Голландия 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!