...
МЕНЮ
ONLINE TV

Даврон Кабуловнинг тўйи “Йил тўйи” деб эътироф этиляпти


02:37, 23.05.2016 Шоу-бизнес
 17 363

Бугун, 23 май куни таниқли телебошловчи Даврон Кабулов бўйдоқлик билан хайрлашади.

Ўзбек шоу-бизнесида анчадан буён бўйдоқлар сафини тарк этиши кутилаётган таниқли йигитлар кўп. Булар орасига телебошловчи, “Миллион” жамоасининг аъзоси Даврон Кабуловни ҳам киритиш мумкин.
 
Аввалроқ, шоумен Даврон Кабуловнинг турмуш қураётгани ҳақида хабар берган эдик. Бугун, 23 май куни Даврон Кабулов ва Эъзозахон оила деб аталмиш буюк ва саодатли қўрғонга қадам қўядилар. Даврон ва Эъзозанинг тўй оқшоми “Йилнинг энг шов-шувли тўйи” бўлиши кутилмоқда. Тўйга ўзбек кино ва театр, мусиқа санъатининг энг кўзга кўринган вакиллари, спорт усталари, таниқли сухандон ва журналистлар таклиф этилган.
 
Истеъдодли фотосуратчи Муҳиддин Али куёв ва келин иштирокидаги суратлардан бирини ижтимоий тармоқлардаги шахсий саҳифасига жойлаштириб, Даврон ва Эъзозага энг яхши тилакларини ёзиб қолдирди.  
 
“Миллион юракларда бугун бир тилак,
Даврон ва Эъзоза бўлсин бахтиёр.
Куёв бўлсин оилага чинакам тиргак,
Келинга сеп бўлсин ҳаё билан ор”, деб ёзади Муҳиддин Али.
 
“Qalampir.uz” сайтини кузатишда давом этинг. Кун давомида Даврон ва Эъзозанинг бахт тўйидан онлайн репортажни тақдим этиб борамиз. 

Теглар:Даврон Кабулов Тўй 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар

M. Amin
06:47 08.09.2017

Xa ajralib turadigan narsasi bor. Bu taniqliligi.


аноним
18:02 23.05.2016

Қайси маънода йил тўйи, хаммаям уйланяптию, шоубизнес, оав аъзолари қатнашган тўй йил тўйи бўлиб қоларканми, жуда қизиқ бўлдию, уларам менимча оддий инсонлар каби бўлса керак уларам ё уларни алохида ажралиб турадиган бирор нарсаси борми



Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!