Чуқурга кўмиб кетилган эркак тасодиф туфайли ҳушига келди. Бироқ унинг 12 яшар ўғли жиноят қурбони бўлди.
Аслида бу воқеа 2002 йилда содир бўлган. Бироқ ушбу даҳшатли ҳодиса ҳақидаги батафсил маълумот энди оммага ошкор қилинмоқда. Хабарга эса ўша мудҳиш кундаги видео ҳам илова қилинган...
Гап шундаки, шов-шувларга сабаб бўлаётган видеолавҳада бўйин соҳасига пичоқ тортилган эркакнинг ер остидан чиқиб келаётгани ва ўз ҳолатини полиция ходимларига тушунтираётгани вақти тасвирланган.
Бундан 14 йил аввал АҚШнинг Алабама штатида қўрқинчли қотиллик содир этилган. Ўшанда 54 ёшли Форрест Боуйернинг уйига бир неча киши ўғирликка тушади. Афсуски, ўша вақтда Боуйер гиёҳванд моддалар билан савдо қиларди. Буни билган ўғрилар эса унинг уйига ўзларига керакли бўлган “нарсани” олиш учун киришади. Боуйерни қўлга олгач, ундан гиёҳванд моддалар сақланадиган жойни кўрсатишини талаб қилишади. Форрест ўғриларга гиёҳванд моддаларни қаерга беркитганини кўрсатади, бироқ унинг сўзларига ишонмаган ўғрилар Боуйер 12 яшар ўғлини асирга олишади.
Гиёҳванд моддалар, пуллар ва бошқа нарсаларга эга бўлгач, ўғрилар воқеага гувоҳ қолдирмаслик учун ваҳшийларча 12 ёшли болакайни ўлдиради. Боуйернинг бўғзидан пичоқ тортиб юборишади ва ҳар икки мурдани нарироқдаги унча чуқур бўлмаган ўрага ташлаб, устидан тупроқ тортишади.
Орадан бироз вақт ўтиб, бўғзига тортилган пичоқнинг янглиш кетиши натижасида Боуйер ўзига кела бошлайди ва12 соат деганда ер остидан чиқиб олади. Оғриқ ва азобда ўра ичидан базўр чиққан Боуйер полицияга қачон, ким, нима сабабдан уни бу кўйга солгани ҳақида айтиб беради. Ўрадан Форрестнинг 12 яшар ўғли жонсиз ҳолатда топилади.
Кўп ўтмай, қотиллар қўлга олинади. Ҳозир улар умрбод қамоқ жазосига, бошқача қилиб айтганда, ўлимга маҳкум этилган. Айни дамда улар ҳибсда жазо муддатини ўтамоқда.

Умида Якубова