Бугун, 23 май куни таниқли телебошловчи Даврон Кабулов бўйдоқлик билан хайрлашади.
Аввалроқ, шоумен Даврон Кабуловнинг турмуш қураётгани ҳақида хабар берган эдик. Бугун, 23 май куни Даврон Кабулов ва Эъзозахон оила деб аталмиш буюк ва саодатли қўрғонга қадам қўядилар. Даврон ва Эъзозанинг тўй оқшоми “Йилнинг энг шов-шувли тўйи” бўлиши кутилмоқда. Тўйга ўзбек кино ва театр, мусиқа санъатининг энг кўзга кўринган вакиллари, спорт усталари, таниқли сухандон ва журналистлар таклиф этилган.
Истеъдодли фотосуратчи Муҳиддин Али куёв ва келин иштирокидаги суратлардан бирини ижтимоий тармоқлардаги шахсий саҳифасига жойлаштириб, Даврон ва Эъзозага энг яхши тилакларини ёзиб қолдирди.
“Миллион юракларда бугун бир тилак,
Даврон ва Эъзоза бўлсин бахтиёр.
Куёв бўлсин оилага чинакам тиргак,
Келинга сеп бўлсин ҳаё билан ор”, деб ёзади Муҳиддин Али.
“Qalampir.uz” сайтини кузатишда давом этинг. Кун давомида Даврон ва Эъзозанинг бахт тўйидан онлайн репортажни тақдим этиб борамиз.