Ушбу ҳамкорлик масалаларига бағишланган анжуман бўлиб ўтди.
Жорий йилнинг 26 март куни Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Давлат бошқаруви академиясида вазирлик ва идораларнинг раҳбарлари ҳамда кадрлар сиёсатини амалга ошириш учун масъул ходимлар, олий таълим муассасалари ректорлари, академия тингловчилари учун Корея Республикасининг персонални бошқариш вазири Ким Пан Сокнинг “Корея Республикасининг давлат хизмати тизими” мавзусидаги маърузаси бўлиб ўтди. Бу ҳақда Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги Матбуот хизмати хабар қилди.
Тадбирни Ўзбекистон Республикаси Президентининг Давлат маслаҳатчиси, Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Давлат бошқаруви академияси ректори Р.Қосимов кириш сўзи билан очиб, Ўзбекистон ва Корея ўртасида турли соҳалардаги муносабатлар ҳақида тўхталиб ўтди.
Шунингдек, тадбирда Жанубий Корея Республикасининг Ўзбекистон Республикасидаги Фавқулодда ва мухтор элчиси Квон Ён У ва бошқалар сўзга чиқишган.
Тадбир якунида давлат хизмати тизимида икки томонлама ҳамкорлик масалалари муҳокама қилинди.

Икром Раҳмон