Тошкент давлат иқтисодиёт университетини Халқаро иқтисодий муносабатлар мутахассислиги бўйича тамомлаган.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг жорий йил 12 июндаги қарорига мувофиқ, Рустам Анварович Аминов Ўзбекистон Республикаси Xусусийлаштирилган корхоналарга кўмаклашиш ва рақобатни ривожлантириш давлат қўмитаси раисининг биринчи ўринбосари этиб тайинланди.
Маълумот учун, Рустам Аминов 1978 йилнинг 10 февралида туғилган. Олий иқтисодий маълумотга эга, Тошкент давлат иқтисодиёт университетини Халқаро иқтисодий муносабатлар мутахассислиги бўйича тамомлаган.
2004-2013 йилларда – Ўзбекистон Республикаси Давлат мулк қўмитаси тизимида ишлаган. 2014 йилдан буён Давлат рақобат қўмитаси раиси ўринбосари лавозимида фаолият кўрсатиб келган.