
Мазкур қарор апрель ойининг бошидан кучга киради
Барча давлат органлари ходимлари иш жойига кираётганда ўзларининг планшет, мобиль телефонларини топширишга мажбурдирлар. Тақиқга фото, видео ва овоз ёзиб олиш хусусияти, хотира карта учун слотга эга қурилмалар киради. Шунингдек, компьютер ва интернетга улана олиш имкониятига эга бўлган қурилмалар олиб кириш ҳам тақиқланади, дейилади хабарда.
Мазкур қарор ишга оид ҳар хил маълумотларнинг ташқарига чиқиб кетмаслигининг олдини олиш учун қабул қилинди.
Энди ходимлар иш вақтида уларнинг асосий алоқа воситаси бўладиган “тугмали” телефонларни ишлатишни эсга олишларига тўғри келади, дейди қозоғистонлик мансабдор шахслардан бири.
Хабарда айтилишича, янги қарор пойтахт Остонаги дўконларда “тугмали” телефонларининг оддий моделларига бўлган талабни оширди. Бундай телефонларнинг нархи 7 мингдан 10 минг тенгегача (20-30 АҚШ доллари) сотилмоқда.