...
МЕНЮ
ONLINE TV

Дам олиш куни қандай об-ҳаво кузатилади?


17:22, 05.05.2018 Бу қизиқ
 3 451

Гидрометеорология хизмати маркази об-ҳаводаги ўзгаришларни маълум қилди.

Гидрометеорология хизмати маркази маълумотига кўра, эртага, 6 май куни Республикада қуйидагича об-ҳаво кузатилади:

Тошкентда ҳаво ҳарорати кечаси +15...+17, кундузи +26...+28 даража иссиқ бўлади. 7-12 м/с тезликда шамол эсиб туради.

Фарғона водийсида ҳаво кечаси +13...+18, кундузи +25...+30 даража иссиқ бўлиб, ҳаво ўзгариб туради. Ёғингарчилик кузатилмайди. Шамол тезлиги 7-12 м/с тезликка етиши мумкин.

Сирдарё, Самарқанд, Жиззах, Навоий ва Бухоро вилоятларида ҳаво ҳарорати кечаси +16...+18, кундузи +28...+30 даража бўлади. Шамол тезлиги 15-20 м/с тезликка етиши эҳтимоли бор.

Қашқадарё ва Сурхондарё вилоятларида ҳаво ҳарорати кечаси +15...+20, кундузи +28...+33 даража иссиқ бўлади. Ёғингарчилик кузатилмайди.
Қорақалпоғистон Республикаси ва Хоразм вилоятида ҳаво кечаси +12...+17, кундузи +23...+28 даража иссиқ бўлади.  7-12 м/с тезликда шамол эсиб туради.

Суннатилла Абдуллаев

Теглар:об-ҳаво 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!