...
МЕНЮ
ONLINE TV

CNN телеканали бошловчиси одам миясини татиб кўрди


12:41, 11.03.2017 Олам
 5 804

Суратга олиш ишлари давомида телебошловчига марҳумнинг оловда куйдирилган мияси тақдим этилди. Муаллифнинг танасига марҳумнинг хоки суртилиб, бошига инсон суякларидан тайёрланган “суякчамбар” кийдирилди

CNN телеканали орқали намойиш этиладиган “Тақводор” кўрсатуви бошловчиси Реза Аслан Ҳиндистонда Агори мазҳаби вакиллари билан учрашди ва инсон миясини татиб кўрди. Бу ҳақда “Lenta.ru” нашри хабар қилди.

Суратга олиш жараёнида телебошловчи қабила вакилларининг таклифига биноан марҳумнинг миясидан татиб кўрган ва оловда пишириб олинган “ғаройиб таом”нинг таъми кўмирга ўхшашини маълум қилган.

Кўрсатув Ҳиндистоннинг Агори диний мазҳаби урф-одатлари ҳақида эди. Суратга олиш жараёнида телебошловчига марҳумнинг оловда куйдирилган мияси таклиф этилди. Танасига эса марҳумнинг хоки суртилиб,  бошига инсон суякларидан тайёрланган “суякчамбар” кийдирилди. 
Кўрсатув намойиши ҳиндларнинг танқидига учради. Улар Асланни ҳиндларнинг урф-одатларини нотўғри талқин қилиш, мавзу ҳақида нотўғри тушунча беришда айблашди.
Ижтимоий тармоқ фойдаланувчилари ҳам CNN телеканалини инсонларни ҳайратга солувчи даҳшатли кадрлар ўрин олган кўрсатувларни тайёрлаб, рейтингини ошириш илинжида ишлаётганини танқид қилишди.
Умида Якубова

Теглар:CNN Ҳиндистон Одамхўрлар 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!