...
МЕНЮ
ONLINE TV

Cиндзо Абэ янги вазирларни тайинлади


12:03, 03.08.2017 Олам
 2 190

Япония Вазирлар Маҳкамасининг 2 август куни бўлиб ўтган шошилинч йиғилишида баъзи вазирлар истеъфога чиқишни талаб қилган.

Япония Бош вазири Cиндзо Абэ Ташқи ишлар вазири ва Мудофаа вазири лавозимларига янги ходимларни тайинлагани ҳақида хабар берилмоқда.
 
Япония Вазирлар Маҳкамасининг 2 август куни бўлиб ўтган шошилинч йиғилишида юқорида номи келтириб ўтилган вазирлар ўзларининг истеъфоларини сўраб мурожаат қилган эди.
 
Ҳукумат тепасида бўлган Либерал демократик партиянинг навбатдан ташқари йиғилишида бўш қолган ўринларни тўлдириш масаласи кўрилди.
 
Япония Ташқи ишлар вазири лавозимига аввал маъмурий ишлар вазири лавозимида ишлаган Таро Коно тайинланган бўлса, Мудофаа вазири лавозимига Ицунори Онодэру тайинланди.
 
Маъмурий ишлар вазири лавозимига Сэйко Нодо, Иқтисодиётни тиклаш вазири лавозимига Тосимицу Мотэги тайинланди.
 
Аввалроқ, АҚШ ҳукумати Окинавадаги ҳарбий базасидан 4 гектар ер майдонини Япония ҳукуматига қайтаргани ҳақида хабар қилинган эди.
Зоҳиршоҳ Жўраев 

Теглар:Япония Шиндзо Абэ Тайинлов 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!