Шерали Отабоев тилга олган мавзу, аччиқ танқид кўплаб таниқли журналистлар, хусусан “Қишлоқ ҳаёти” газетаси бош муҳаррири Чори Латиповни ғазаблантирганидан хабардормиз.
Ушбу мулоҳазаларни объектив баҳоламаймиз. Ҳар кимнинг ўз фикри, қарашлари бор ва ҳар ким ўз фикрини очиқ айтиш ҳуқуқига, имкониятига эга. Бироқ танқидни таҳлил қилиш, уни буткул рад этмасдан муаммони келтириб чиқараётган сабабларга ҳам эътибор қаратилса, адолатдан бўлади.
Шерали Отабоев тилга олган мавзу, аччиқ танқид кўплаб таниқли журналистлар, хусусан “Қишлоқ ҳаёти” газетаси бош муҳаррири Чори Латиповни ғазаблантирганидан хабардормиз. Устоз ижодкор ижтимоий тармоқлардаги шахсий саҳифаси орқали “Qalampir.uz”, хусусан мақола муаллифи Шерали Отабоевга жавоб ёзиб қолдирди.
Чори Латиповнинг ёзганларидаги айрим камчиликларни тўғриламай, хатолари билан чоп этишга қарор қилдик. У шундай ёзади:
Устоз, аллома шоир Абдулла Орипов “...Ёшлар... уқувсизликни услуб деб билмасинлар” деган эканлар.
Бу мақоладан тушунишимча, узтозлар ёшларнинг қўлини қаериб турган экан. Хўб, шу боисдан ўзича арзирли деб ҳисоблаган мақоласи балки нашрларда бостира олмаётган экан, интернет тармоғида ҳам кўрмаяпмизку шу ёшларнинг зўр мақоласини. Кўряпмиз, улар қаламига мансуб мана шу қуйидагидек асоссиз,мантиқсиз “ўгитнома”ларни. Кўраяпмиз, Х.Даврон, С.Умиров, А,Мелибоев, М. Обидов, А.Зиёевларнинг ўқишли мақолаларини... Муаллиф укамиз таҳририятларга келсайди, ёшлар журналистикасидаги муаммоларни ҳозирги ёзганидан яхшироқ англаб етади. Хўш, бу мақоланинг ўзидаям ҳатто бирон бир устоз “лекин”га алмаштиришга арзигулик “аммо”нинг ўзи йўқ. Ўйлаб эмас, ўйнаб ҳам бундай ёзиб бўлмайди. Буни журналистикада мақола демайдилар. Нима дейилишини билмайман ҳам. Балки бир норозилик мактубидир. Аслида бир икки жумла билан айтиб қўйса бўладиган биттагина фикр бор. У ҳам бўлса, муаллиф укамиз ортиқча изоҳлар билан нуноқларча гапни минг айлантиргани билан ҳам ,бизга йўл берилмаяпти, мақолаларим босилмаяпти,деганга ўхшаш ҳар ким ҳам айтишга истиҳола қиладиган хулосадан бошқа нарса эмас. Яна бу фикрни исботловчи жумлалар пойинтар- сойинтар тарзда такрор такрор келаверади. Устозларга нисбатан ҳурматсизликнику майли айтмайлик,уларга нисбатан бўлган туҳматга чидаб бўлмайди. Бу муаллиф ўз мақоласининг даражасини яна 15 йилгача англаб етолмаслигини биламан.Шунинг учун ундан хафа бўлмай турамиз. Бунинг устига шу мақоладаги фикр ифодасидаги стилистик хатоликлар, устозлар бош оғритиб ҳам "одам" қилиб бўлмайдиган жумлалар ҳақида гапирсак,яна "аммо" билан "лекин"нинг кунига қоламиз. Муаллиф ўзи айтмоқчи бўлган фикрини чиқариб ҳам бера олмаган жумлаларида. Эга ва кесимсиз ҳам ёзса бўла ди ,деган бу укамиз эга ва кесимнинг ўзини билмайди шекилли,жумлаларни тугата олмаган ҳам. Айтаётган сўзлари нима маъно англатишини ҳам билмайди. Мисоллар айтмайман.чунки уларнинг саноғи йўқ.
Фақат умумий маънодаги мақсад яхши. Лекин ўзидан катталарга (устозларига дейишга энди тил бормайди) туҳмат ҳам эви биланда. Қайси устоз “аммо”ни “лекин” қилиб ўтиришга тоқати бор. Ундан кўра бу мақолани "одам" қилгунча ўзим ёзиб қўя қолай, деб ўтиришибдику?
Тўғри,эскилик янгиликка ўрин бўшатиши қийин. Аммо аввало янгиликнинг ўзи бўлиш керакку!?
Энг ачинарлиси,бу ўринда ҳаёт зарурияти ҳаётий қонун даражасида белгилаган тамойиллар бузилмаяпдими? Яъни устоз ургатувчи,шогирд урганувчи (у айтгандек шогирд-- хато қилгувчи, устоз-- тўғрилагувчи эмас,бунда шогирднинг касби хато қилгувчи бўлиб қолаяпти) бўлгани учун бу атама бор. Агар шогирдман деган устозим деганидан кўра ақллироқ, билағонроқ бўлса,бу ҳолатда ўринларни алмаштириш керак, балки устоз- шогирдлик деган иборанинг ўзи ортиқча эмасми? Устозлар, устозлар ...деб аслида эса уларга ургатувчилик қилиб,уларнинг фикрлашда ўзидан бир пағона камлигини эътироф этиб, муаллиф ўзи назарда тутган инсонларининг устидан бе истиҳола кулмаяпдими? Балки бу мақола устоз ва шогирд ўртасидаги холис одам томонидан айтилиши керакдир. Қандай қилиб шогирд устозга устозлик қила олади? Ёзган нарсаси мантиққа эид,ингичка ичакдек чўзилган,ҳар бир жумласи таҳрирталаб бўлсаю,устозга устозлик қилиш...Билмадим замона қонунлари ўзгардими?
Муаллифнинг ўзи”хулоса ўрнида”сида “...мақола охирида хулоса бўлиши керак” дея устозлар бот- бот қулоққа қуйиб келишган. Бу анъанани ҳам бузиб кўрамиз” дейди. Ўзи “хулоса ўрнида” деб гапларига хулоса ясаб, яна хулоса қилиш анъанасини бузаман деб ботирлик қилишига нима дейсиз?
Укажон, бизнинг устозлик хулосамиз ўрнида қабул қилинг ва миянгизга (ҳа, айнан миянгизга, сиз айтгандек қулоққамас) қуйиб олинг! “Бот-бот” бўлмаса-да фикр, гап қулоққамас, қулоқ орқали мияга қуйилгани яхши ва шунда тўғри бўлади, самарали бўлади. Қулоққа сизга ўхшаб “лағмон осишади” ёки “тепади” қулоққа.
Бундан кейин асло бундай қилманг!