...
МЕНЮ
ONLINE TV

Чўлпон отада давлат раҳбарлари саммити бошланди


10:34, 03.09.2018 Олам
 2 508

Ўзбекистон Президенти ва Венгрия Бош вазири ушбу саммитда илк бор иштирок этяпти.

Бугун, 3 сентябрь куни Қирғизистоннинг Чўлпон ота шаҳрида Туркий тилли давлатлар ҳамкорлик кенгаши саммити бошланди.
 
Саммитда Қирғизистон Президенти Сооронбай Жээнбеков, Қозоғистон Президенти Нурсултон Назарбоев, Озарбайжон Президенти Илҳом Алиев, Туркия Президенти Ражаб Тойиб Эрдўған ҳамда фахрий меҳмон сифатида Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев ва Венгрия Бош вазири Виктор Орбан иштирок этмоқда.
 
VI ТТДҲК халқаро саммити уч йиллик танаффусдан сўнг ўтказиляпти. Музокараларда томонлар туркий тилда сўзлашувчи давлатлар Кенгаш доирасида биргаликда ҳаракат қилиш, минтақавий, маданий-ижтимоий, савдо-иқтисодий ҳамкорлик ва ташкилотнинг ривожланиши масалаларини муҳокама қиладилар.
 
ТТДҲК – бу замонавий туркий давлатларнинг ўзаро ҳамкорлигини ҳар томонлама ривожлантиришни мақсад қилган халқаро ташкилот. Ҳозирда ташкилотга Қирғзистон, Қозоғистон, Туркия ва Озарбайжон аъзо.
 
Мазкур саммитда ТТДҲКга раислик  Қозоғистондан Қирғизистонга ўтади.
Суннатилла Абдуллаев

Теглар:Чўлпон ота Шавкат Мирзиёев Туркий тилли давлатлар ҳамкорлик кенгаши 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!