Рақамлар avtoraqam.uzex.uz сайти аукционлар орқали сотиб олинади.
Аввалроқ, автомототранспорт воситалари учун мўлжалланган давлат намунасидаги чиройли рақамларни онлайн кимошди савдоси орқали олиш имконини берувчи сайт тест режимида ишга туширилиши ҳақида хабар берган эдик.
Ўзбекистон Республика товар-хомашё биржаси жисмоний ва юридик шахсларга автомототранспорт воситалари учун рўйхатдан ўтказиш давлат рақами белгиларини оширилган тўлов ставкаларида сотиш бўйича янги савдо платформасини ишга тушди.
Бугун, 5 сентябрь куни соат 16:30 да сайтда аукционга илк рақам қўйилди. Бу рақам 01 Z 701 ZA бўлиб, бошланғич нархи 7 миллион 488 минг сўмни ташкил этди.
Рақамлар avtoraqam.uzex.uz сайти аукционлар орқали сотиб олиниши йўлга қўйилади.
Авторақамларни савдоларга қўйилиши Ўзбекистон Республикаси ИИВ ЙҲХББ бўлинмаларининг маъсул ходимлари томонидан амалга оширилади ҳамда ЙҲХББ ходимлари биржанинг ахборот тизимида ишлаш бўйича Тошкент шаҳри ва ҳудудларда қисқа муддатли сайёр ўқув курслари ташкил этилади.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 11 июлдаги “Йўл ҳаракати хавфсизлигини таъминлаш тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарорига асосан жорий йилнинг 1 сентябридан автотранспорт воситаларининг қайд этиш давлат рақамларидаги рақам ва ҳарфларини талаб этилган комбинацияга кўра тўловларнинг юқорироқ ставкаси бўйича танлаб олиш, жумладан, уларни кимошди савдоси (аукцион) орқали харид қилиш тартиби ўрнатилгани ҳақида хабар берган эдик.

Зоҳиршоҳ Жўраев