28 ёшли Антонио Перкинснинг ўлдирилиши дўстларининг кўз ўнгида видеога муҳрланди.
Видеода воқеа пайтидаги овозлар яққол эшитилади, йигит унга ўқ узилаётган томонга қараб бир неча сония давомида “Бу ишни қилма”, дея ўтинади, аммо иккита ўқ овози эшитилгач, йигит ерга йиқилади. Антонио йиқилгандан кейин ҳам, унга қарата яна 10 марта ўқ узилади.
Ачинарли томони шундаки, унинг акаси ҳам бир неча йил олдин отиб кетилган эди. Антонионинг дўстлари, унинг ҳеч қандай гуруҳга аъзо эмаслиги, душманлари йўқлигини айтмоқда.
Маълумотларга қараганда, жабрланувчи дарҳол шифохонага ётқизилган, лекин жароҳат оғирлиги туфайли вафот этган. Айни дамда қотиллик юзасидан тергов ишлари олиб борилмоқда.