...
МЕНЮ
ONLINE TV

Чегара пункти тартибини бузган 3 нафар ўзбекистонлик қўлга тушди


18:13, 29.06.2017 Олам
 3 659

Ўзбекистон фуқаролари чегара пунктига етмасдан ноқонуний равишда автомобилда тўхтаб қолишган.

Россиянинг “Қораўзак” чегара пунктида Ўзбекистоннинг 3 нафар фуқароси қўлга олинди. Астрахань вилояти ва Калмикия Республикаси бўйича Россия Федерациясининг хавфсизлик федерал хизмати чегара бошқармасидан хабар қилишларича, фуқаролар чегара пунктига етмасдан ноқонуний равишда автомобилда тўхтаб қолишган.
 
Учувчисиз аппарат эса бу қонунбузарликни камерага муҳрлаган. Эндиликда 3 нафар ўзбекистонликнинг ҳар бири давлат чегараси тизимини бузгани учун 4000 рубль миқдорда жарима тўлашлари лозим.
 
Тартибга кўра, давлат чегараси чизиғидан чегара пунктигача тўхтатамасдан юриш талаб этилади. “Қораўзак” пунктидан “Дўстлик” кўпригигача бўлган ҳудудда чегара чизиғи ўтган, юқоридаги шахслар эса ана шу оралиқда тўхтаб қолишган. 
Дурдона Расулова 

Теглар:Россия Астрахань Қораўзак Чегара 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!