Вертолёт қулаши билан боғлиқ қидирув ишлари олиб борилмоқда.
Қидирув ишлари натижасида вертолёт Хангихой воҳасидаги жарлик ҳудудга қулагани аниқланди. Бу ҳақда РИА Новости хабар қилмоқда.
Вертолёт Чеченистон Ҳарбий-чегара кучларига тегишли бўлгани айтилмоқда.
Маълумотларга кўра, Ми-8 бортида 7 киши бўлган, шундан 6 нафари ҳалок бўлган. Ҳалокатдан омон қолган бир киши дарҳол шифохонага ётқизилган.
Чеченистон Соғлиқни сақлаш вазирлиги воқеа жойига тиббий комиссия юбориб вазиятни назорат қилаётгани ҳақида хабар берди.