...
МЕНЮ
ONLINE TV

Чавушўғлу: “Сурия Туркияга ҳеч қандай хавф туғдирмайди”


18:57, 12.12.2017 Олам
 2 299

Туркия Ташқи ишлар вазирининг фикрича, “Сурияда курдларнинг турли гуруҳлари мавжуд бўлиб, улар ўзаро доимий алоқа қилиб туришади.

Сурия Араб республикасида “ИШИД” халқаро террорчилар гуруҳи тор-мор этилди, деб эълон қилинганидан кейин, атрофдаги давлатлар муносабатларни қайта тиклаш ҳаракатларини бошлашди.
 
Бугун, Туркия Ташқи ишлар вазири Мавлуд Чавушўғлу “Суриядаги тузум” Туркияга ҳеч қандай хавф туғдирмаётганини баён қилди.
 
У ўз сўзида “Бир вақтлар Сурия Туркиянинг ҳарбий самолётини уриб туширган эди, энди бундай ҳолат йўқ”лигин айтган. Шу билан бирга, Сурия курдларининг “Демократик иттифоқ” партияси хавф туғдириши мумкинлиги тўғрисида ҳам гапириб ўтган.
 
Чунки, Курдистон ишчилар партиясига Туркияда террорчилар ташкилоти, деган муносабатда бўлишади. У шунингдек, “Агар, биз ҳарбий амалиётлар ўтказадиган бўлсак, ўзимизнинг иттифоқчиларимиз, яъни Россия билан бу амалиётни ўтказиш режасини келишиб оламиз”, деб таъкидлаган. 
 
Унинг сўзларига қараганда, Туркия расмийлари курдларнинг Суриядаги тинчликни қарор топтиришдаги иштирокига қарши эмас, шунинг учун улар ҳамкорлик қилиши мумкин бўлган курд ташкилотлари рўйхати Россия томонига тақдим этилган.
 
Туркия Ташқи ишлар вазирининг фикрича, “Сурияда курдларнинг турли гуруҳлари мавжуд бўлиб, улар ўзаро доимий алоқа қилиб туришади, деб хабар беради РИА “Новости” агентлиги. 

Биз курдларга қарши эмасмиз, аксинча, улар билан биргамиз. Лекин, террорчилар билан эмас, биз россиялик ҳамкасбларимиз билан бу ҳақда гаплашганмиз. Эрон ҳам Суриядаги курдларнинг Халқ кўнгилли отрядларига қарши”. Москва Анқаранинг бу қарашини тўлиқ қўллаб-қувватламайди, лекин ҳурмат қилади, деб қўшимча қилган, - Туркия Ташқи ишлар вазири.
 
Бундан олдинроқ, Туркия курдларнинг Халқ кўнгилли отрядлари вакилларининг Сурия халқлари Конгрессида қатнашишига қарши чиққан эди. Бу Конгресс 2018 йилнинг бошида Сочи шаҳрида бўлиб ўтади. Унинг иштирокчилари давлат тузилмаси, конституция ҳамда БМТ назорати остида сайловлар ўтказилишини муҳокама қилишади.
 
Эслатиб ўтамиз, 11 декабрь куни Россия президенти Владимир Путин Туркия президенти Ражаб Тойиб Эрдўған билан музокоралар ўтказган ва Суриядаги урушни тўхтатиш ва зиддият томонларининг ўртасидаги ўзаро ишончни мустаҳкамлашда, Анқаранинг ҳиссаси катта бўлганини таъкидлаган эди.  
Обил Сафаров

Теглар:Туркия Сурия Россия 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!