...
МЕНЮ
ONLINE TV

Видео: Австриядаги табиий газ станцияси портлади


18:11, 12.12.2017 Олам
 2 696

Ҳалокат жойига ўнта ўт ўчириш ва тўртта тез тиббий ёрдам бригадаси етиб келган. Ёнғинни назорат қилиш учун вертолёт ҳам жалб қилинган.

Биламизки, Европа давлатлари энергетик ёқилғига бўлган эҳтиёжини, асосан Россиядан сотиб оладиган табиий газ эвазига қондиришади.
 
Бугун, 12 декабрь куни Австриянинг Баумгартен (Бургенланд федерал вилоятида жойлашган), деб номланган газ тақсимлаш станциясида кучли портлаш содир бўлган.
 
Маҳаллий оммавий ахборот воситаларининг хабар беришича, портлаш натижасида бир киши ҳалок бўлган, 60 нафарга яқин киши жароҳат олган. Ҳалокат жойига ўнта ўт ўчириш ва тўртта тез тиббий ёрдам бригадаси етиб келган. Ёнғинни назорат қилиш учун вертолёт ҳам жалб қилинган.
 
Таъкидлаш керакки, Баумгартендаги Марказий европа табиий газ хаби, Европадаги энг йирик учта газ тақсимлаш станцияларидан бири ва халқаро табиий газ сотиш майдони ҳисобланади.
 
Бу станция орқали, Россия томонидан Ғарбий Европага экспорт қилинадиган табиий газнинг учдан бир қисми етказиб берилади. Ҳозирча, портлаш техник носозлик сабабли келиб чиққан деган тахмин илгари сурилмоқда.  
Обил Сафаров

Теглар:Табиий газ Газ станцияси портлади Австрия 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!