...
МЕНЮ
ONLINE TV

Чавушўғли: “Курд террорчиларига ким кўмак берса, биз учун у ҳам террорчидир”


12:50, 23.02.2018 Олам
 2 161

Туркия Ташқи ишлар вазири Суриянинг Африн шаҳридаги ҳарбий амалиётлар ҳақида гапирди.

Кеча, 22 февраль куни Туркия ҳукумати Африндаги ҳарбий амалиётлар давом этаётганини ва яна 49 нафар жангари ўлдирилганини маълум қилди. Бу ҳақда “Euronews” хабар бермоқда.
 
Туркия Ташқи ишлар вазири Мевлуд Чавушўғли ўзининг чиқишида Суриядаги курд жангари отрядларига, хусусан, курдларнинг Халқ мудофааси отрядларига ёрдам бермоқчи бўлганларни огоҳлантирди.
 
Нутқи давомида у қуйидагиларни таъкидлади:
 
“У ерда 5-10 та ҳарбий машина бор эди. Аммо биз зарур чораларни кўрдик. Бизга уларнинг кимлиги, қайси мамлакатдан эканлиги, муҳим эмас. Кимки биз курашаётган террорчи гуруҳларга ёрдам берса, биз уларни ҳам террорчи сифатида кўрамиз ва тегишли чораларни қўллаймиз”.
 
Эслатиб ўтамиз, Туркия Суриянинг шимолий ҳудуди бўлган Афринда курдларнинг террорчи кучларига қарши “зайтун новдаси” номли ҳарбий амалиётини олиб бораётганини хабар қилган эдик.
Икром Раҳмон

Теглар:Сурия Туркия Африн 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!