...
МЕНЮ
ONLINE TV

Чақалоқнинг танасига игна тиққан ким? Бош прокуратура жиноят иши бўйича ахборот берди


21:23, 30.01.2018 Жамият
 25 880

Азизбек Абдумажидовнинг қорин бўшлиғи ва бўйин соҳасидан жами 12 дона пўлат игна ва сим бўлаги чиқариб олинган.

Ўтган ҳафта ижтимоий тармоқларда танасидан игналар топилган гўдакнинг суратлари тарқалди. Азизбекнинг ҳаёти қил устида тургани маълум қилинди, боланинг аҳволи оғирлиги айтилди. Бундан нафақат унинг яқинлари, балки ижтимоий тармоқ фойдаланувчилари ҳам ташвишга тушди.
 
Мазкур воқеа юзасидан прокуратура органлари томонидан амалга оширилаётган ишлар ҳақида Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси жамоатчилик билан алоқалар ва ҳуқуқий ахборот бўлими бошлиғи Гулноза Раҳимова қуйидагича ЎзАга ахборот берди.
 
“2018 йил 18 январь куни Фарғона вилояти Тошлоқ тумани ички ишлар бўлимига ички аъзоларида кўплаб игналар аниқланган бола ҳақида хабар келиб тушган. Маълум бўлишича, бола 2017 йил 11 февралда тавваллуд топган Азизбек Абдумажидов бўлиб, унинг оиласи туманнинг “Найман” маҳалла фуқаролар йиғинининг Истиқлол кўчасида истиқомат қилган.
 
Мазкур ҳолат юзасидан Тошлоқ тумани прокуратураси томонидан терговга қадар текширув ўтказилди. Аниқланишича, Азизбек Абдумажидов соғлиги ёмонлашгани сабабли 2018 йил 13 январда онаси Ш.Болтабоева томонидан туман тиббиёт бирлашмасига олиб келинган. Шу куни бирлашма томонидан Республика Шошилинч тиббий ёрдам кўрсатиш илмий маркази Фарғона вилоят филиалига юборилган. Тиббий текширувлар давомида унинг ички аъзоларида кўплаб игналар аниқланган. Шу сабабли бола 2018 йил 15 январда даволанишни давом эттириш учун Республика Шошилинч тиббий ёрдам кўрсатиш илмий марказига олиб келинган”, дейди Гулноза Раҳимова.
 
Хабарда айтилишича, жорий йилнинг 17 январь куни Республика Шошилинч тиббий ёрдам кўрсатиш илмий маркази жарроҳлик бўлимида чақалоқ операция қилинган.  Азизбек Абдумажидовнинг қорин бўшлиғи ва бўйин соҳасидан жами 12 дона пўлат игна ва сим бўлаги чиқариб олинган. Ҳаёт учун хавфли бўлмаган жойда жойлашган яна 3 дона игнани олиш навбатдаги жарроҳлик амалиётига қолдирилган.
 
Содир бўлган ушбу ҳодиса бўйича ҳақиқатни аниқлаш ҳамда қонуний қарор қабул қилинишини таъминлаш мақсадида 2018 йил 24 январда Тошлоқ тумани прокуратураси томонидан жиноят иши қўзғатилган.
 
Азизбек Абдумажидовнинг танасига игналарнинг тушиши сабабларини аниқлаш мақсадида қатор экспертизалар тайинланган.
 
Ҳозирда тергов ҳаракатлари давом эттирилмоқда.

Теглар:Азизбек Абдумажидов 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!

Тавсия

Сўровлар

Қайси мобил оператор хизматидан фойдаланасиз?

Барча сўровлар