...
МЕНЮ
ONLINE TV

Бурак Ўзчивит қаерларда юрибди?


13:51, 22.03.2018 Шоу-бизнес
 15 250

“Севги изтироби” сериалидаги Камол рафиқаси билан шов-шувлардан ҳоли бўлиш мақсадида олисларга кетиб қолган.

“Севги изтироби” сериалидаги Камол роли орқали ўзбек томошабинларининг севимли қаҳрамонига айланган Бурак Ўзчивит ҳозир қаерда?
 
Ушбу саволга жавоб топиш учун туркиялик журналистлар ҳам анча тер тўкишларига тўғри келди. Дарвоқе, улар Буракни излашларига сабаб бор.
 
У ўйнаётган “Жон фидо” фильмининг суратга олиш ишлари якунланди. Бурак эса сўнгги картина тасмага муҳрлангач, орадан икки-уч кун ўтса ҳамки кўринмади. 
 
Маълумотларга кўра, таътилни мароқли ўтказиш учун  Бурак рафиқаси Фаҳрия Эвжанни олиб, Африкага кетиб қолган экан.
 
Туркиядан қарийб 10 минг километр узоқликдаги Африка давлатида айни пайтда жуфтлик мароқли ҳордиқ чиқармоқда.
 
Таниқли жуфтли ортиқча шов-шувлардан ҳоли бўлиш мақсадида Жанубий Африка давлатини танлашган. Бироқ, уларнинг олисга “қочиб” кетишгани ҳам фойда бермади.
 
Журналистлар барибир, жуфтликни излаб топишди. Ҳаттоки меҳмонхонага кунига қанчадан пул тўлашаётганини ҳам аниқлашди: 3 минг лира (тахминан 1,5 минг АҚШ доллари).
Акмалхон Эшонхонов

Теглар:Бурак Ўзчивит 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!