...
МЕНЮ
ONLINE TV

Бурак Ўзчивит Ўзбекистонда намойиш этилаётган тарихий сериалда бош ролни ижро этади


13:02, 23.10.2018 Кино
 12 777

Хабарингиз бор, Ўзбекистонда ҳам бир неча ой аввал ўзбек тилида ушбу сериал намойиши бошланди.

Туркия киноижодкорлари томонидан 2014 йилдан буён тасвирга олинаётган “Тирилиш. Эртўғрул” сериали бугун дунёнинг 60 дан ортиқ мамлакатларида томоша қилиняпти. 2014 йилнинг 10 декабрь санасида “Тирилиш. Эртўғрул” сериалининг биринчи қисми TRT телеканали орқали томошабинлар эътиборига ҳавола этилган эди. Айни дамда сериалнинг 5 мавсуми – 122  қисми турк телеканалларида намойиш этилиш арафасида.
 
Хабарингиз бор, Ўзбекистонда ҳам бир неча ой аввал ўзбек тилида ушбу сериал намойиши бошланди.
 
Айни дамда турк актёрлари орасида Бурак Ўзчивит дунё миқёсида катта шуҳрат қозониб бораётган ва томошабинлар эътиборига тушган актёрлардан бири саналади. Айниқса, у иштирокидаги “Севги изтироблари” сериали кўплаб мамалакатларда севиб томоша қилинди. “Тирилиш. Эртўғрул”нинг янги мавсумида Бурак Ўзчивит ҳам бош қаҳрамонлардан бири ролини ижро этади. Бу ҳақда сериал продюсери ва сценарий муаллифи Меҳмет Бўздоғ ижтимоий тармоқлардаги саҳифаси орқали хабар қолдирди.
 
“Тирилиш” сериалнинг янги мавсуми “Тирилиш. Усмон” деб номланади ва унда Эртўғрулнинг ўғли, Усмонлилар империяси асосчиси Усмон ролини Бурак Ўзчивит ижро этади.
 
4 мавсум – 121 қисм давомида Эртўғрул образини туркиялик таниқли актёр Энгин Алтан яратиб келди. Унинг сериалнинг бир қисми учун оладиган гонорари 20 000 АҚШ долларини ташкил этади. Сериалнинг ҳар бир қисми эса 6 кун давомида суратга олинади.


 
Эслатиб ўтамиз, сериал продюсери Меҳмет Бўздоғ куни кеча Ўзбекистонга ташриф буюриб,  Жалолиддин Мангуберди ҳақида сериал сурат устида музокаралар ўтказган эди. 

Теглар:Тирилиш Эртўғрул Бурак Ўзчивит 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!