...
МЕНЮ
ONLINE TV

Бунақаси ҳали бўлмаган! ЎФА бирданига 36 футболчини четлатди


17:04, 04.04.2018 Спорт
 5 848

Футболчиларнинг ўзларида ҳам айб бор. Чунки улар белгиланган тестларни топшира олмади.

Аввалроқ, ЎФА томонидан футболчиларнинг жисмоний ҳолати тасдиқланган тест-синовлари орқали назорат қилиб борилиши ҳақида хабар бериб ўтган эдик.
 
Тест-синовлари ўзбек футболида илк марта амалга оширилаётган бўлиб, футболчиларнинг жисмоний ҳолати Ўзбекистон Футбол Ассоциацияси томонидан назорат қилинади.
 
Янги мавсум олдидан Суперлига клублари футболчиларидан тест-синовлари топшришганди ва натижаларга кўра 16 нафар футболчи синовдан ўта олмаганлиги сабаб вақтинчалик дисквалификация қилинган.


 
Энди Про-лига клублари футболчилари ҳам нормативлар топширишди. Қайд этиш жоизки, Про-лигада иштирок этадиган клублар таркибидаги баъзи футболчилар тест-синовларидан ўта олишмади. Аниқроғи 36 футболчи белгиланган шартларни бажара олишмаган.
 
“Орол” – 4
“Ғиждувон” – 2
“Истиқлол” – 1
“Хоразм” – 2
“Шердор” – 6
“Ёзёвон” – 1
“Ифтихор” – 2
“Лабса” – 3
“Локомотив БФК” – 2
“Нурафшон” – 4
“Шўртан” – 1
“Зомин” – 5
“Хотира-79” – 5.
 
Клубларда натижалари қониқарсиз чиққан футболчилар вақтинчалик Про-лига баҳсларига қўйилмайди. Про-лиганинг 3-туридан кейин улардан қайта тест-синовлари олинади.
 
Эслатиб ўтамиз, ЎФА биринчи вице-президенти Умид Аҳмаджонов футболчилар ўз устида ишлаши шартлиги акс ҳолда уларга лицензия берилмаслигини айтиб ўтганди.
Акмалхон Эшонхонов

Теглар:Про-Лига нормативлар 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!