...
МЕНЮ
ONLINE TV

Бугун ҳам Тошкентдаги қатор масжидларда хатмоналар амалга ошади


17:48, 31.05.2018 Жамият
 3 192

Муборак Рамазон ойи кириб келганига ҳам 15 кун бўлди.

Бугун, 31 май куни Муборак Рамазон ойининг 15-кунидир. Тошкент шаҳридаги бир нечта жомеъ масжидларда бу кеча Қуръони Карим хатмонаси яъни, Каломуллоҳнинг сўнгги суралари ўқилиб, дуолар қилинади.
 
Бугун Тошкент шаҳридаги қуйидаги масжидларда Қуръони Карим хатмонаси якунига етади:
 
1. “Шайх Зайниддин” жоме масжиди. Манзил: Шайхонтоҳур тумани, Маннон Уйғур кўчаси-378 уй.
 
Қорилар: Аминов Мухаммадлоик Абдувохидович, Халимов Насрулло Холматович.
 
2. “Оқ тунукали” жоме масжиди. Манзил: Шайхонтоҳур тумани, Ҳувайдо маҳалласи, Зафаробод кўчаси 43-уй.
 
Қорилар: Мамасидиқов Камолидин Комилжон ўғли, Супиев Абдурахмон Аюбхон ўғли, Ҳайдаралиев Иброҳимжон Обабакирович.
 
3. “Сирож солиҳ” жоме масжиди. Манзил: Олмазор тумани, “Умид” маҳалласи, Юнусова кўчаси 21а-уй.
 
4. “Иброҳим ота” жоме масжиди. Манзил: Олмазор тумани, Иброҳим Ота кўчаси 20-уй.
Суннатилла Абдуллаев

Теглар:Қуръони Карим Хатмона 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!

Тавсия

Сўровлар

Сиз қайси яхна ичимликларни ичасиз?

Барча сўровлар