...
МЕНЮ
ONLINE TV

Бугун ШҲТ Ташқи ишлар вазирларининг учрашуви бошланади


11:47, 20.04.2017 Жамият
 1 877

Шанхай ҳамкорлик ташкилотига аъзо давлатлар Миллий коордонаторлари кенгашининг навбатдаги йиғилиши бўлиб ўтди.

Жорий йилнинг 17-19 апрель кунлари Остона шаҳрида Шанхай ҳамкорлик ташкилотига аъзо давлатлар Миллий коордонаторлари кенгашининг (МКК) навбатдаги йиғилиши бўлиб ўтди. Бу ҳақда ТИВ Ахборот хизмати хабар берди.

Қирғизистон, Қозоғистон, Россия, Тожикистон, Хитой ва Ўзбекистон вакиллари Давлат раҳбарлари кенгаши ва ШҲТнинг бошқа низомий органларининг бўлажак мажлислари, шунингдек, 2017 йилнинг 20-21 апрель кунлари ўтказиладиган ташкилот ташқи ишлар вазирларининг учрашувига тайёргарликнинг бориши юзасидан фикр алмашдилар.

Кун тартиби, имзолаш учун киритиладиган ҳужжатлар рўйхати лойиҳалари ҳамда ШҲТ доирасида ҳамкорликни ривожлантиришнинг қатор долзарб масалалари муҳокама қилинди.
Бобур Жалолов

Теглар:Шанхай ҳамкорлик ташкилоти 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!

Тавсия

Сўровлар

Сиз ҳеч пора бериб кўрганмисиз?

Барча сўровлар